16 Декабр 2023 йил 597

“Мен халқ посбониман”

Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жисмоний тайёргарлигини янада ошириш мақсадида ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Мен халқ посбониман” номли ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақасини бўлиб ўтди.

Ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақасида ўқувчилар жамоаларга бирлашган ҳолда “ГП-5” газ ниқобини кийиш, автоматни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, 16 кг тошни кўтариш, “Арқон тортиш” бўйича ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақа якунида барча йўналишлар бўйича , жамоа ҳисобида 1-ўринни 22-06 гуруҳ, 2-ўринни 22-03 гуруҳи, 3-ўринни 22-08 ва 22-05 гуруҳлари эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech