31 Март 2021 йил 606

Меҳр улашайлик...


Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ баталони ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги маҳалларида яшовчи аҳолини тинчлик ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Қарши шаҳар Ровоқ маҳалласида яшовчи фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида “Маҳаллабай” , “Фуқаробай” чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Ўрганишлар давомида шу маҳаллада яшовчи, вояга етмаган фуқаро А.Сафаров билан суҳбатлашилиб, унинг оилавий шароити ўрганилганда А.Сафаровнинг ота ва онаси ёшлигида вафот этганлиги, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилганлиги ҳозирги кунда холаси Г.Тўхтаеванинг қарамоғида тарбия топиб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур фуқарога меҳр ва мурувват кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ баталони командирининг ўринбосари подполковник О.Хуррамов томонидан А.Сафаровнинг ID-картаси учун давлат божи тўланиб, шу куннинг ўзида фуқарога шахсини тасдиқловчи хужжати тақдим этилди.

Text to speech