Меҳр-саховат тадбири
Инсон қадри сарбаланд юрт бағрикенглик, саховатпешалик, йиқилганни суяш, чорасиз қолганларга кўмак бериш, ногирон ва боқувчисини йўқотган ўксик кўнгилларга меҳр улашиш халқимизга хос азалий қадриятлардан. Айниқса, байрамлар арафасида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва ногирон фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, меҳр-саховат тадбирлари давом этмоқда.
Бундай хайрли ва савобга йўғрилган тадбирлар бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев Чироқчи туманидаги Уймовут маҳалласида яшовчи икки нафар оилалар ҳолидан хабар олиб, биринчи даражали озиқ-овқат маҳсулотлари ва болажонларга Янги йил совғалар берилди.
Оиланинг етти нафар фарзандлари Янги йил совғаларидан чексиз қувонч ҳиссини туйгани уларнинг юз кўзларида зоҳир бўлди.
Бу борадаги меҳр-саховат тадбирлари воҳанинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.