8 Сентябр 2022 йил 308

Масъулларнинг масъулияти оширилди

Қарши шаҳар ИИО ФМБда “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомалани олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда республика ИИВ ишчи гуруҳи, вилоят ИИБ ЖТСБ, вилоят ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бошқармалари ва унинг бўлимлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимлари вакиллари иштирок этишди.

Кенгайтирилган йиғилишда сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари акс этган лавҳалар кўпайиб, аксарият ҳолатларда уларнинг ижрочиси сифатида вояга етмаганлар ва ёшлар намоён бўлаётгани қайд этилди. Қолаверса, уй ҳайвонлари сақлаётган айрим фуқаролар томонидан ҳайвонларни сақлаш ва уларни парваришлашга нисбатан совуққонлик билан қараш ҳолатлари учрамоқда. Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш, табиатнинг ажралмас бўлаги бўлган ҳайвонларни ҳимоя қилиш инсоний бурч эканлигини  ёшлар ва вояга етмаганларга тушунтириб бориш бугунги авлоднинг муҳим вазифаси эканлиги уқтирилди.

Бу борада масъул идоралар вакилларининг масъулияти оширилиб, уй ҳайвонларини ҳимоя қилиш ва парваришлаш, вакцинация ишларини ўз вақтида сифатли амалга ошириш вазифаси юкланди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech