18 Декабр 2020 йил 742

МАСТЛИКДАН САҚЛАНИНГ!

 

Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Махсус қабулхонасида бошқарма раҳбарияти, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ҳамда бошқарма ЙҲХБ ҳамкорлигида тарбиявий профилактик тадбир уюштирилди. Унда муассасада тарбиялаётган шахслар иштирок этди.

Тадбирда вилоят Имом-хатиби ўринбосари Ражабали Норқўчқоров муассасада маъмурий жазо муддатини ўтаётган шахсларга Ислом дини ва арконлари томонидан ҳаром деб эълон қилинган ароқ ичиш, унинг гуноҳи, шунингдек, отанинг фарзанд олдидаги бурчлари, эр-хотиннинг бир-бирига муносабати, никоҳ шартларига амал қилишлик фарзлари тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар берилди.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ катта инспектори  сержант Аҳрор Усмонов шу йилнинг декабрь ойи биринчи 10 кунлигида вилоят миқёсида маст ҳолатда автомашина бошқариб содир этилган аянчли автоҳалокатлар ва бундай салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш оқибатлари, бундан ташқари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарималар, мабодо ўз вақтида жарима тўланмаганда ундириш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Кўлами кенг табдир якунида Махсус қабулхонада сақланаётган шахсларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

 

Text to speech