27 Август 2021 йил 540

Масофавий суд амалиёти: тажриба ва муаммолар

 

Вилоят ИИБда “Масофавий суд амалиёти: тажриба ва муаммолар” мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЖИБ вилоят суди, вилоят ИИБ ҳамда шаҳар-туман ЖИБ суди раислари ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ва барча профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Яхшиев очиб, кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, профилактика инспекторларининг суд мажлисларида “масофавий” тарзда қатнашиш амалиёти, бу борада амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз тавсия ва таклифларини билдирди. 

Видеоселектор йиғилишида ЖИБ Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосари Ў.Мамадалиев суд ва вилоят ИИБ масъул ходимларига слайд кўринишида профилактика инспекторларига “масофавий” суд мажлисларини ўтказиш тартиби, унга қўйиладиган талаблар, унинг афзалликлари, ҳуқуқий асослари каби масалалар юзасидан ўқув амалий семинари ўтказиб, қатнашчиларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар берди.

Якунда келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ички ишлар органлари ва судлар ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech