5 Апрел 2022 йил 472

“Машъал” маҳалласи ички йўлларига шағал ётқизилмоқда

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида Инсон омили доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Инсон қадри учун доирасида одамларга шарт-шароит яратиш борасида бир қатор бунёдкорлик ишлари бугун жадал тус олган. Бу борадаги ишлар 3254 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Косон туманидаги “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам жадал кечмоқда. Маҳаллада ижтимоий муаммоларни тизимли ҳал қилиш, ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ йиғилиб қолган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга барча куч ва воситалар жалб этилиб, қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳалланинг 13 та кўчасидан 5 тасига тош-шағал ётқизиш ишларини амалга оширди. Қолган кўчалардаги тош-шағал ҳам махсус техникалар ёрдамида текисланмоқда. Маҳалланинг қолган кўчаларида бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech