Мақсадимиз Президентимиз таъкидлаганларидек, "Халқни рози қилиш!"
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов
туман ва шаҳарлар сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Унда вилоятни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда
туризм, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа бир қатор масалаларда фикр алмашиб,
келгуси 4 ой давомида ҳудудларда амалга ошириладиган ишларни ташкил этиш бўйича
кечиктириб бўлмас, долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Вилоят ҳокими таъкидлашича,
воҳамизда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитининг
яратилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ва саноат корхоналари сони 3
бараварга кўпайди.
Тадбиркорларимиз кучи, ташаббуси,
янгидан-янги лойиҳалари натижасида вилоятимизда ишсизлик даражаси – 2 фоизга,
камбағаллик - 4 фоизга камайди.
- Ютуқлар билан бир қаторда
камчиликлар ҳам йўқ эмас ва бу камчиликларни бартараф этишга олдимизда
роппа-роса яна 4 ой бор, - деди вилоят раҳбари. - Шундай экан, Президентимиз
таъкидлаганларидек, "Халқни рози қилиш!" йўлида барча раҳбарлар бирдек
ҳаракат қилиши, халқ дардини ўз дарди каби ҳис этиб фаолият олиб бориши керак.
Йиғилиш кун тартибидаги барча
масалалар муҳокама қилиниб, келгусида қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб
олинди.