МАҚСАД -ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов иштирокида Қарши туманида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ўтган даврда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, Қарши туман секторлар раҳбарлари, шахсий таркиб иштирок этди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи туманда жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш, бозорлар, умумий овқатланиш жойлари ва унинг атрофида қонунбузарликларга барҳам бериш борасида бажарилган ишларни атрофлича муҳокама қилди. Туманда жиноятларни олдини олишда ички ишлар органлари ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда назорат-кузатув ишларини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.
Туманга кириш-чиқиш, марказий чорраҳалари, бозорлар ва аҳоли гавжум тўпланадиган масканларида видеокамералар ўрнатилиб, ишчи ҳолатга келтирилиб, ИИБ ситуацион марказига уланганини қайд этди.
Масъулларга тумандаги криминоген вазияти оғир масканлар, жиноят ўчоқлари ҳақида харитали тақдимот намойиш этилиб, бу жойларга ҳам видеокамера ўрнатиш ишларини яна босқичма-босқич давом эттириш, хавфсизликни таъминлаш борасида тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Ички ишлар органлари ходимлари фаолият давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фуқаролар билан хушмуомала бўлиб, коррупцион ҳолатларга муросасиз руҳда иш юритиши лозимлиги хусусида шахсий таркибга йўриқнома ва тавсиялар берди.
Якунда ташкилий масала - Қарши туман ИИБ бошлиғи лавозимига подполковник Нурбек Сафаров тайинланди.