12 Ноябр 2022 йил 257

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!  

 

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи! мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди.

Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очди.

Йиғилишда сўз олган Қарши давлат университети ўқитувчиси, доцент Адиба Шайманова ҳар бир халқ, миллат учун ўз Ватанининг рамзлари муқаддас ҳисобланишини, уларда ўша халқнинг шонли ўтмиши ва буюк келажаги, асрий анъана ва урф-одатлари ўз аксини топганини мадҳия, герб ва байроқ миллий рамзларимиз эканлигини таъкидлади.

1991 йил 18 ноябрда «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Байроғимиз ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган “Надомат” ноли видеоролик намойиш этилди. 

Якунда хизмат бурчига содиқ қолиб, қўш жиноятни фош этиб, ички ишлар органларининг халқ орасида обърўсини оширишга муносиб ҳисса қўшган Касби тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика инспектори капитан Икром Юсуповга пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

Text to speech