14 Феврал 2022 йил 480

Марихуана гиёҳвандлик воситасининг жами соф оғирлиги 167,3 грамни ташкил этди

Косон туман ИИБга 2022 йил 12 февраль куни тушган хабарга кўра, ВИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Ёшлар орасида Гиёҳвандлик ва ОИВ инфекциясининг тарқалишини олдини олиш тезкор профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан 2022 йил 11 февраль куни соат 11:50ларда, Косон тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи М.Б.ни яшаш уйи “Турар жойда текшириш” тезкор тадбири ўтказилганда, унинг яшаш уйидаги малла рангли сандиғи ичидан оқ рангли целофан пакетга ўралган қуруқ ҳолатдаги соф оғирлиги 0,8 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлигини аниқлаган ва М.Б.нинг молхонасини тепа қисмидаги болорлар орасида оқ рангсиз целофан пакетга ўралган ҳамда шу молхонадаги тиканлар тагидан қора рангли целофан пакетга солинган қуруқ ҳолатдаги соф оғирлиги 166,5 грамм жами соф оғирлиги 167,3 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаларини келгусида сотиш мақсадида, яшаш хонадонида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари ҳолислар иштирокида тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасида фуқаро М.Б.нинг яшаш уйи молхонасидан олинган рангсиз ва қора рангли целофан пакетлар ичидаги қуруқ ҳолатдаги Марихуана гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 166,5 грамга тенг. М.Б.нинг яшаш уйидаги малла рангли сандиқ ичидан олинган рангсиз целофан пакетга солинган қуруқ ҳолатдаги Марихуана гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 0,8 грамга тенг. Қуруқ ҳолатдаги Марихуана гиёҳвандлик воситасининг жами соф оғирлиги 167,3 грамни ташкил этиши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech