“Марихуана” гиёҳвандлик моддаси фош этилди
2020 йил 24 апрель куни соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар “Афсона” меҳмонхонасининг орқа томонида Шаҳрисабз шаҳар “Маърифат” МФЙда яшовчи М.Х.га Шаҳрисабз шаҳар, “Қўшҳовуз” МФЙда яшовчи А.С. 600 минг сўм эвазига 1 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутига жойланган 3,4 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сотган, шу куни соат 17:30 ларда С.А. Х.М.га 1 млн. сўм эвазига 2 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутига жойланган 6,4 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида вилоят ИИБ ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, С.А.дан сотиб олинган 1 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига жойланган яшил рангли, қўл билан ушланганда қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ҳидли, ўсимлик моддаси-таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу ўсимлик моддаси марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 3,4 грамм эканлигини кўрсатилган. Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, С.А.дан сотиб олинган 2 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига жойланган яшил рангли, қўл билан ушланганда қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ҳидли, ўсимлик моддаси-таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу ўсимлик моддаси марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 6,4 грамм эканлигини кўрсатилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан С.А.га нисбатан Ўз.Р ЖК 273-м. 2-қ билан жиноят иши қўзғатилган.