“Мард ўғлонлар номи барҳаёт”
Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бошқарма соҳавий хизматлари ходимлари, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари иштирок этган тадбирда Бошқарма Хотира монументидан жой олган эл осойишталиги, фуқаролар хавфсизлиги, жиноятчиларга қарши курашиш чоғида мардлик хислатларини намойиш этиб, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ходимлар хотираси ёдга олинди. Уларнинг ҳаёт ва хизмат фаолияти ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.
Тадбир доирасида болажонлар Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи”га саёҳат уюштириб, кўргазмага қўйилган ҳарбий жиҳозлар билан танишиб, мапроқли ҳордиқ чиқаришди.
Ҳар иккала тадбир болажонларда катта таасурот қолдирди.