20 Апрел 2020 йил 668

МАҚСАД – ИНФЕКЦИЯ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоятга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, соҳа ходимлари воҳанинг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида ташкил этилган блок постларга ва маҳаллаларга бириктирилган ҳолда хизмат ўтамоқда. Соҳа ходимлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда кунлик хизмат олиб борган ҳолда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида транспорт воситалари ва мақсадсиз юрган фуқаролар ҳаракатини чеклаш, улар томонидан карантин қоидаларига амал қилиши ҳамда сектор раҳбарияти томонидан ташкил қилинган кўчма савдо расталарида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда харид қилинишини назорат қилиб бормоқда.

Шунингдек, бошқарма ходимлари Шаҳрисабз шаҳрига Ипак Йўли ва Фусункор кўчалари орқали кириб келишда вақтинча ташкил этилган 2 та тўсиқ постларида автотранспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатини тартибга солишда соҳавий хизматлар ходимлари билан ҳамкорликда хизмат қилмоқда.

Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз юлдузи”, “Улуғбек”, “Kesh palace” ва бошқа меҳмонхоналарда яшаётган хорижий меҳмонларга шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш, бемақсад жамоат жойларига чиқмаслик, ҳукуматимиз томонидан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилаётир. Белгиланган тартиб-қоидаларни бузган шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Бошқарма ходимлари фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича 29 маротаба тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди.

Амалга оширилган тарғибот ишларига қарамай соҳа ходимлари томонидан бириктирилган ҳудудда қарантин тадбири қоидаларини бузган 109 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech