1 Ноябр 2022 йил 278

МАҲОРАТ ДАРСИ

ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчиларининг ички ишлар органлари хизматига қизиқишини янада ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” консептуал ғояси асосида ИИВ Малака ошириш институти ўқитувчилари маҳорат дарси ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган маҳорат дарсида ИИВ Малака ошириш институти Ахборот технологиялар бўлими бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.А.Сулаймонов дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда ички ишлар органларига яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди.  Шундан сўнг бугунги кунда ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида батафсил фикрларни баён эди.

Ички ишлар органлари учун ватанпарвар, юксак маънавиятли, руҳан тетик, жисмоний соғлом номзодларни  тайёрлаш давр талаби эканлигини, келгусида шу соҳада фаолият кўрсатадиган ёшлар мана шундай фазилатларга эга бўлишлари зарурлиги ўқувчиларга тушунтирилди.

Text to speech