29 Март 2024 йил 230

МАҲОРАТ ДАРСИ

ИИВ Қашқадарё академик лицей ўқувчиларига ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи ходимлари Маҳорат дарси ўтишди.

Ички ишлар вазирининг 2024 йил 15 февраль кунидаги “Ички ишлар вазирлигининг ўрта махсус таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни Ватан ҳимоясига доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлашга қаратилган тадбирда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи катта мутахассис гранатамётчиси, “Довюрак жангчи” кўкрак нишони соҳиби, сержант Ж.Яхшибоев ва катта мутахассис ўқчи, “Алвон берет” соҳиби, кичик сержант Иброхим Қаршиевлар қурол билан ишлаш ва ўзини ҳимоя қилиш бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказишди. Савол-жавоб асосида ўтказилган амалий ўқув машғулоти ўқувчиларнинг соҳага оид билимларини янада бойитди.

Text to speech