14 Сентябр 2022 йил
756
Манзилига етолмаган оғуфуруш
Парча нону бир пиёла сувга қонадиган нафсини қондириш учун айрим шахслар ўзгалар ҳаётини заҳарлашдан тап тортмаяпти. Жумладан, косонлик Ж.С. ҳам ана шундай шахслар тоифасидан бўлиб чиқди.
Уйидан чиқиб Нишон туманига йўл олган бу шахс ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотди. Унинг ёнлари текшириб кўрилганда, 1 дона гугурт қутисига солинган ва 3 дона қора рангли целлофан пакетга ўралган марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Гиёҳванд модда тарозига қўйилганда 16,8 грамм чиқди.
Ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ТБ томонидан иши қўзғатилди.