8 Май 2021 йил 624

Маънавият — янги уйғониш сари йўл


Барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари тизимларида ҳам жамиятда кечаётган ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда кенг кўламли жаҳон андозаларига хос ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Воҳа ички ишлар идоралари ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш билан бирга маънавий-маърифий билимларини бойитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, яқинда бошқарма раҳбариятининг ташаббуси билан Қарши шаҳар маданият марказига қарашли кинотеатрда “Илҳақ” номли ўзбек фильми бошқарма соҳавий хизматлари, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимларига намойиш этилди.
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов олган бу бадиий фильмда Иккинчи жаҳон урушида бешта фарзандидан жудо бўлган Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғилик Зулфия ая Зокированинг ўғиллари ва келинлари қисмати хусусида ҳикоя қилинади.
Машъум иккинчи жаҳон уруши воқеалари асосида олинган фильм қатнашчиларда чуқур таассурот уйғотиш билан бирга бир зум бўлса-да, асар қаҳрамонлари билан фикрий уйғунликка киришиб, маънавий дам ва ҳордиқ олишига замин ҳозирлади.

Text to speech