7 Апрел 2022 йил 450

“Маънавият ойлиги” доирасида тадбир бўлиб ўтди

Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 мартдаги фармойишига биноан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилиши белгиланди.
Шу муносабат вилоят Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимида Маънавият олйлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда ИИВ, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, вилоят Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Қарши шаҳар Маъданият бўлими, Туризм ва спорт бўлими, соҳавий хизматлар, шаҳар-туман ИИБлари ходимлари, фахрийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда жорий йилнинг ўтган даврида ички ишлар органлари ходимларининг касбий маҳорати, маънавиий салоҳиятини юксалтириш, китобхонлик ва китобга бўлган қизиқишини ошириб, ҳар томонлама етук ходимларни шакллантириш ва хизмат давомида бу хислатлар фуқаролар билан хушмуомалада бўлишда асқотиши борасида ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Ўтган даврда ҳамкорлик натижасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганини таъкидланди. Натижада фуқароларда ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлар, ва манфаатлар ҳимоячиси деган ижобий фикрлар уйғонгани эътироф этилди. Ҳамкор ташкилотлар билан имзоланган меморандумлар натижасида ўтказилган қатор тадбирларда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий билими, дунёқараши ва фикрлаш қобилияти ривожлангани қайд этилди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси ва Туризм ва спорт бош бошқармаси ўртасида ҳамкорликни асословчи Меморандум имзоланди

Text to speech