Маънавий салоҳиятни юксалтириш йўлида
Барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари тизимларида ҳам жамиятда кечаётган ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда кенг кўламли жаҳон андозаларига хос ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Воҳа ички ишлар идоралари ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш билан бирга маънавий-маърифий билимларини бойитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, яқинда бошқарма раҳбариятининг ташаббуси билан навбатдаги “Маьрифат дарси” Қарши шаҳар маданият марказига қарашли кинотеатрда ташкил этилди. Унда “Мерос” номли ўзбек фильми бошқарма соҳавий хизматлари ходимларига намойиш этилди.
Бу бадиий фильмда одамийлик хислатлари, инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати акс этган воқеалар асосида олинган фильм қатнашчиларнинг тарихий тафаккурини бойитиш билан бирга чуқур таассурот уйғотди. Томошабинлар бир зум бўлса-да, асар қаҳрамонлари билан фикрий уйғунликка киришиб, маънавий дам ва ҳордиқ олишига замин ҳозирлади.