13 Август 2021 йил 489

Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 30 июл кунидаги “Туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини малакасини ошириш учун махсус касбий тайёргарлик курсларини ташкил етиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан, 2021 йил 2 август кунидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Қашқадарё филиалида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг малака ошириш ўқув курслари олиб борилмоқда.
Ўқув курслари ИИВ Малака ошириш институти томонидан 144 соатдан иборат ўқув дастури асосида масофавий онлайн тарзда йўлга қўйилган. Шунингдек, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларни “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” ғояси асосида умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш, шунингдек, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, улар билан психологик яқин мулоқотни ўрнатиш ҳамда тарбиявий профилактик тадбирларни ташкил етишда ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини касбий билим ва кўникмалари ошириш мақсадида, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Aкадемиясининг “Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари” кафедраси, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг психология маркази, A.Aвлоний номидаги ХТМЎИБИТИ “Умумтаълим кафедраси”, Ички ишлар вазирлиги, ИИВ Aкадемияси ҳамда ИИВ Малака ошириш институтининг малакали мутахассислари томонидан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Хусусан, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг ўзлаштирган касбий билим ва кўникмалари ўқув курслари якунига кўра ИИВ Малака ошириш институтиининг електрон платформаси ёрдамида якуний синовлар қабул қилиш орқали баҳоланмоқда.

Text to speech