Маънавият – янги уйғониш сари йўл
Қашқадарё вилояти ИИБда “Маънавият – янги уйғониш сари йўл” мавзусида маърифат дарси бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда мавзу доирасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи ўринбосари Латиф Қамбаров маъруза қилди. Нотиқ янгиланаётган Ўзбекистонда ҳам маънавий-маърифий ислоҳотларга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралаётганини, юртимизда маънавий-маърифий муҳитни янада яхшилаш, минг йиллар мобайнида унинг бағрида сайқалланиб келаётган ибратли анъана ва қадриятларни тарғиб этиш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси жамиятдаги соғлом кучлар, юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ақлий салоҳиятини Ватан истиқболи сари йўналтириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, одамларнинг маънавиятини юксалтириш, бебаҳо маданий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклашга, энг асосийси, ўзлигимизни англашга катта таъсир кўрсатди.
Давлатимиз раҳбари «Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир» дея бежиз таъкидламади. Зеро, диёримиз миллий қадриятлари, маданияти ривожланган, юксак маънавиятга эга тамаддун ўчоғидир.
Барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида ҳам маънавий-маърифий ишларни сифат жиҳатдан янги поғоналарга кўтариш, ходимларнинг билим савиясини янада юксалтириш, маънавиятли, ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва фидойи ходимларни шакллантиришга алоҳида еътибор қаратилмоқда.
«Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» деб белгиланган консептуал ғояда давлат мустақиллигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва еркинликларини муҳофаза қилиш устувор вазифа еканлиги мужассамлантирилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, маънавият инсоннинг гўзаллигини англатувчи бетакрор мўжизавий куч-қудрат, миллатни буюк ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштирувчи байроқ екан, бу йўлда фақат фидойилик, Ватанга чексиз муҳаббат муҳим тушунчалар бўлиб қолаверади.