24 Феврал 2024 йил 479

Маънавий-маърифий тадбир

Қашқадарё вилоят мусиқали драмма театрида ички ишлар органлари ходимлари билан “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, шахсий таркиби, фахрийлар, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари, ходимларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари – маънавий-маърий ишлар хизмати бошлиғи, подполковник Завқиддин Хўжанов очиб, шахсий таркибнинг хизмат интизомива қонунчиликка, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси қоидаларига риоя этиши, зиммасига юкланган вазифаларни бекаму кўст бажариш, коррупцион ҳолатларга муросасиз бўлиш орқали ички ишлар органларининг имиджини ошириши лозимлигини таъкидлади. 

Учрашувда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов сўзга чиқиб, ёш ходимларга ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар ва касбий маҳоратини юксалтириш, ватанпарварлик руҳини кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш бўйича тегишли тавсия ва таклифларни билдирди.

Кўлами кенг тадбирда касбига, бурчига содиқ қолиб, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаб, ҳалолликни шиорга айлантирган ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг ота-оналари тақдирланди.

 Якунда ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Халқ шоири  Жуманиёз Жабборовнинг қаламига мансуб  “Тўйдан олдин томоша” номли спектаклини томоша қилишди.

Text to speech