16 Апрел 2022 йил 439

Маънавий-маърифий тадбир

Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 март кунидаги фармойишига биноан, шу йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 15 апрель куни Тўртинчи минтақавий худуд 2-сон Жазони ижро этиш колонияси хизмат қилаётган бир гуруҳ ёш ходимлар Қарши шаҳридаги «Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ» зиёратгоҳида бўлишди,
Ушбу зиёратгоҳда Қарши давлат университети тарихчи олимлари ташаббуси билан ташкил этилган музей таркибидаги “Янги Ренессанс сари” ёшлар клуби ва кутубхонасида китобхонлик тадбири ўтказилди.

Text to speech