6 Январ 2025 йил
694
Мамлакатимизда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси музейларда “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинган. Шу сабабли, “Тарихий хотирасиз – келажак йўқ” шиори остида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейига ташриф буюришди.

Ташриф давомида ходимлар олти бўлимдан иборат музей фаолияти ва у ердан жой олган экспонатлар билан яқиндан танишдилар.
Тадбирда музей ходимлари томонидан бу ерга қўйилган қимматбаҳо экспонатлар ҳақида ходимларга батафсил маълумот берилди. Музейга саёҳат ходимларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, бошқарма ходимлари томонидан музейга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қизиқтирган саволларига ҳам жавоб берилди.