13 Май 2020 йил 727

Мактаб мулкини талон-тарож қилган ўғрилар ушланди

Муборак тумани ИИБга 2020 йил 12 май куни тушган хабарга кўра, Муборак тумани “Тонг” МФЙда яшовчи Ш.К 2020 йил 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси ўзига аввалдан таниш бўлган, Муборак тумани “Тонг” МФЙда яшовчи Ш.Ш, Муборак тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи И.С ва Муборак тумани “Тонг” МФЙ.да яшовчи Н.С.лари билан бир гуруҳга бирлашиб, Муборак туман “Кончилар” МФЙда жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабининг информатика хонасидан 4 дона “Acer” русумли система блоки (процессор)ларни ва 5 дона “LCD Acer G206HlBb” русумли мониторларни, жами 9 558 300 сўм миқдоридаги мол-мулкларни яширин равишда талон торож қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ТБ томонидан К.Ш, Ш.Ш, С.И ва С.Нга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 169-м 2-қ “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech