12 Апрел 2024 йил 389

“Майнинг” фермасини ташкил этган шахс аниқланди

Бугун ахборот технологиялари шиддат билан ривожланмоқда. Ахборот-коммуникация соҳасида қўлга киритилаётган улкан ютуқлар кундалик ҳаётимизда кўп қулайликлар яратиб, инсонниятнинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилаётир.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятида ҳам ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Жумладан, жиноятчилик билан курашиш амалиётининг ривожланиши, хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш – ички  ишлар органлари олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажариш, аксарият ҳолатларда улар фаолиятининг ахборот ва таҳлилий таъминланганлик даражаси билан белгиланади.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар органлари фаолиятида ҳам ахборот технологияларидан самарали фойдаланиб, криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминланмоқда.   

Жумладан, яқинда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Азиз яшаш уйида назоратсиз даромад олиш ва ноқонуний йўллар билан жиноий бойлик ортириш мақсадида ноқонуний “Майнинг” фермасини ташкил этгани аниқланди.

Ушбу хатти-ҳаракати билан фуқаро Азиз яшаш уйи ичига  ўрнатилган 11дона майнинг қурилмасини электр-тармоқларига тўғридан тўғри ноқонуний равишда улаган ҳолда Қарши шаҳар Электр тармоқлари корхонаси манфаатига дастлабки маьлумотларга кўра 252 млн 666 минг 296 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди ва далилий ашёлар белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун вилоят прокуратурасига юборилди ва бошқа ноқонуний ҳолатларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech