11 Март 2021 йил 538

Маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Жиноят қонунчилиги жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга, қонунга итоаткор маҳкумларга бир қатор имтиёзларни беришни ҳам назарда тутади.

 Ушбу нормаларнинг амалиётдаги реал ижроси сифатида мана бугун Қарши шаҳар пробация гуруҳининг ҳисобида турган ҳамда белгиланган мажбуриятларни оғишмай бажарган 12 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари озод этиш бўйича жиноят ишлари бўйича судга тақдимномалар киритилди ҳамда суд ажримлари билан ушбу маҳкумлар жазодан озод этилди.

 Бу борадаги тадбирлар мунтазам равишда давом эттирилмоқда.

Text to speech