3 Июл 2021 йил 592

Маҳкумлар жазодан озод этилди

Қарши шаҳар ИИО ФМБда Пробация гуруҳи ҳисобида турган бир гуруҳ маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари озод этиш бўйича жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди, прокуратура, ИИБ ва жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар иштирок этди. Сайёр судда ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида турган бир гуруҳ маҳкумларнинг ишини кўриб чиқди.
Ҳеч ким онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди. Шу боис билиб-билмай, эҳтиётсизлик ортидан жиноят содир этган шахсларни тўғри йўлга бошлаб, фойдали меҳнат билан шуғулланишга жалб этиш, жамиятга мослашувини таъминлаш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бугуннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жиноят қонунчилигида жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга, қонунга итоаткор маҳкумларга бир қатор имтиёзларни бериш ҳам назарда тутилган. Ушбу нормаларнинг амалиётдаги реал ижроси сифатида Қарши шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган белгиланган мажбуриятларни оғишмай бажарган 18 нафар маҳкумларни жазодан озод этилди.

Text to speech