Маҳкумлар ишга жойлаштирилди
Яккабоғ туман ИИБда Жиноят ишлари бўйича туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда пробация гуруҳи назоратидаги 5 нафар шахсларга нисбатан Яккабоғ туман ИИБ бошлиғининг берган тақдимномалари кўриб чиқилди.
Суд назоратда турган бу шахсларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтгани, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилгани ва қилмишининг моҳиятини англаб, ўзларига тегишли хулоса чиқарганликларини инобатга олиб жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этди.
Шунингдек, белгиланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқармагани ва суд томонидан тайинланган чеклаш қоидаларини бир неча маротаба қўпол равишда бузгани учун 2 нафар пробация гуруҳи назоратидаги шахсларнинг жазосини оғирроқ турдаги жазога алмаштириш тўғрисида ажримни эълон қилди.
Сайёр суд ниҳоясида назоратдаги шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида Яккабоғ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда ишга марҳамат меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда 4 нафар шахсларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
Содиқ Раҳимов, “Постда” мухбири Қашқадарё вилояти