27 Январ 2022 йил 488

Маҳаллаларда осойишталик барқарор

Амалга оширилган фаолият доирасида Қарши шаҳридаги “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғинида дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиш мақсадида уйдан чиққан фуқаролар билан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш бўйича профилактик суҳбат ўтказилди. Сўнгра, маҳалла ҳудудида юрган фуқаролар тўхтатилиб, шахсига аниқлик киритилиб, улар тунда бемақсад юрмаслик хусусида огоҳлантирилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ва фаоллар, жамоатчилик вакиллари тадбир доирасида маҳаллада яшовчи ногирон, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кексалар хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди. Моддий ва маънавий кўмак берилди.

Шаҳар ҳудудидаги мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, савдо дўконлари ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қоровуллари, ишчи хизматчилари фаолияти ўрганилиб, ҳушёрликни йўқотмаслик хусусида огоҳлантирилди.

Text to speech