25 Декабр 2020 йил 1017

Маҳалладаги нотинч оилалар муҳокама қилинди

"Пайшанба-профилактика куни" муносабати билан Қашқадарё вилояти Қарши тумани Қовчин МФЙда вилоят ИИБ ҲПБ ХҚМБ бошлиғи подполковник Ҳ.Тўраева, бошқарма катта инспектори капитан Ч.Наибова, туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори катта лейтенант М.Чориева, ҳудуд профилактика инспектори лейтенант Ш.Баратов ва маҳалла фаоллари иштирокида маҳалладаги нотинч оилалар муҳокама қилинди. Бу оилаларга оила-муқаддас даргоҳ эканлиги, жамиятнинг бир бўғини эканлиги, ота-она ўртасида давом этиб келаётган оилавий зиддиятлар фарзандлари келажагига салбий таьсир кўрсатишлиги, оилада бир-бирларини тушуниб яшашлиги кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди ва бу оилалар яраштирилиб, жабрланувчи хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилиб, агар бундан кейин ҳам оилавий можоролар яна такрорланса, Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-модда 1-қисми билан жавобгарликка тортилиши тўғрисида томонларга тушунтирилди.

Text to speech