12 Январ 2022 йил 319

Маҳалла ёшлари билан учрашув

 

Қарши шаҳар “Гунгон” МФЙда ёшлар билан 3-сектор ишчи гуруҳинингмаҳалла ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда маҳалла ёшларини қийнаб келаётган муаммолар билан яқиндан танишиб, уларга ечим топиш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар ва янги иш ўринлари, касб-хунарга ўргатиш ва йўналтириш, уларни ижимоий муҳофаза қилиш, жамиятда ёшлар фаоллигини ошириш бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилаётганига тўхтатилиб ўтилди.

Шундан сўнг, ёшларнинг бандлик, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

Учрашув давомида 5 нафар ёш касб-ҳунар ўқув марказларига ўқиш истагини билдирган бўлса, яна бир нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, ечими бўйича тегишли мутахассисларга топшириқ ва вазифалар берилди.

Text to speech