МАДХИЯМИЗ, ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ
Ҳар тонг давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни кутиб олар эканмиз, унинг ҳар бир чуқур маънога эга сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни сеҳрлаб қўяди. Қалбимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради.
Мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами арафасида Қарши шаҳридаги Маънавият ва маърифат маркази ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими
биносида вилоят вилоят ИИБ ва ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ходимлари ва ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари иштирокида мадҳиямиз куйланди.
Таъкидлаш жоизки, мадҳиямиз она Ватанимиздан ғурурланишга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, бугунимизнинг қадрига етишга, янги марраларни забт этишга ундайверади.