“Маданият маркази”да сайёр қабул
Муборак тумани “Маданият
маркази”да вилоят 3-сектор раҳбариятининг фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб
ўтди. Унда Қашқадарё ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи,
подполковник Исроил Химматов томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Бу галги сайёр қабулда 23 нафар
фуқароларнинг тиббий ва моддий ёрдамга оид масалаласи , электр симёғочлар
ўрнатиш ва бошқа маиший ва кундалик муаммолари қабул қилиниб, ечимини топиш
чоралари кўрилди.
Мурожаатларнинг жойида 5 таси ҳал
этилди. Жумладан, фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари
қолган 18 та мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда қонунда белгиланган тартибда
ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва
уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.