28 Январ 2025 йил 574

Маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича вилоят штаби аъзоларига вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ - 1 - сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилояти прокуратурасида,  маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда Дастур ва ҳудудий “йўл хариталари”нинг ижросини тизимли равишда назорат қилувчи вилоят идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва мазкур штабнинг 2025 йил мобайнида доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Масъул ва алоқадор ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларига вилоят прокурорининг ўринбосари Мухитдин Бахритдинов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Рустамжон Дўстматов қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда вазифаларни юклади.

Text to speech