Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлашда янгича ишлаш механизми жорий этилмоқда
Кейинги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада Президентнинг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори қабул қилинди. Ҳужжатнинг мазмун моҳиятини етказиш мақсадида ИИВ ишчи гуруҳи вакили - ИИВ ЖХД ЙҲХХ Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи подполковник А.Абдуллажонов, туман ҳокими Ф.Ғуломов ва туман прокурори С.Назаровлар раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ижтимоий соҳа вакиллари иштирок этишди.
Эндиликда, жиноят содир этилган
маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий
ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади. Барча туман (шаҳар) сектор
раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар
органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025-йилда криминоген вазият оғир
маҳаллалар номма-ном бириктириладиган бўлди.