Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ПҚ-1-сон қарорга мувофиқ, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва хавфсиз муҳитни яратиш бўйича 2025-йилда устувор вазифалар белгиланди. Ушбу қарор асосида масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган йўл хариталари ва манзилли дастурлар тасдиқланди. Бугун полковник Жалолов Баҳтиёр Одилович бошчилигидаги ишчи гуруҳ Кўкдала туманига ташриф буюриб, туман ҳокимлиги биносида давлат органлари ва ташкилотлар масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Тадбирда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларни кучайтириш, ёшларга оид маънавий-маърифий тадбирларни кенгайтириш ҳамда хавфсизликни таъминлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича таклифлар билдирилди. Полковник Жалолов ўз нутқида бу жараёнда жамоатчилик ва давлат органларининг ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлади.