2 Июл 2025 йил 243

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига асосан “Турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни текшириш” тезкор тадбири доирасида “Тинч ва фаровон маҳаллам сари” тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

Дастлаб, туман ички ишлар бўлимларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар  масъуллари ва Қўриқлаш хизмати ҳамда алоқадор ташкилотлар вакилларига тунги хизмат олди йўриқнома ўтилди.

Йўриқномада Давлат раҳбарининг жорий йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шаҳарда криминоген вазиятни жиловлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг устувор йўналишлари тунги хизмат ходимларига тушунтирилди.

Вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳамда кўча ва жамоат жойларида жиноят содир этишга мойил, ноқонуний ўқ-дори ва қурол сақлаш, мойжувоз, гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ, қидирувдаги шахсларни аниқлаш бўйича бир қанча қонунбузар шахсларнинг яшаш манзиллари кўздан кечириш тадбири ўтказилди.

Жумладан, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро 1 дона ов қуролини тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланиб, қурол процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Худди шунингдек, Китоб туманида ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида фуқаро яшаш хонадонида 1 дона ўқ-отар қуролини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Тинч ва фаровон маҳаллам сари” тезкор профилактик тадбири доирасида Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида хонадонида қўлбола жувоз ускуналари ўрнатиб, сифатсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги фош этилди. Тадбир давомида кўп миқдорда чигит, кунжара, тайёр ёғ маҳсулотлар, ускуналар ва идишлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Жумладан Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро ноқонуний равишда бир нечта мой жувоз ускунасини ўрнатиб, сифатсиз қўлбола ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.

Воқеа жойидан 800 литр ёғсимон суюқлик, 9,5 тонна чигит, 1,5 тонна кунжара, 1650 дона қопқоқ, 1 литр сиғимдаги қадоқланган 1320 дона ва 0,5 сиғимдаги қадоқлаган 1130 дона ёғлар ва жувоз ускуналари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Худди шунингдек, Китоб туманида яшовчи фуқаронинг хонадонидан мой жувоз ускунаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари ва ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилган тадбирлар натижасида Яккабоғ туманида фуқароларнинг чорва молларини ўғирлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди. Тезкор тадбирда 4 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ томонидан 1 бош қора мол ва бошқа мол-мулклар ўғирланганлиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида Яккабоғ тумани “Шерози” маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш ҳовлисидадан 15.000.000 сўмлик 1 бош қора молини, шу маҳаллда яшовчи яна бир фуқаронинг яшаш уйидан

1 бош қўйини ўғирлаб кетганлиги аниқланиб, жиноятчилардан 1 бош қора мол ва 300 минг сўм пуллар процессуал тартибда ҳужжалаштириб олинди.

Ўғриларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан Яккабоғ туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Тадбир доирасида вилоят миқёсида суд ва тергов органлари томонидан қидирув эълон қилинган 8 нафар шахс ушланди.

Улар турли жиноят ишлари бўйича қидирувда бўлиб, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ҳудудлардаги яшаш манзилларидан топилиб, процессуал тартибда масъул органларга топширилди.

Мазкур тадбир жиноятчиликка қарши кураш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг тинч ҳаётини муҳофаза қилишга қаратилган тарғибот ишларининг амалдаги самараси бўлиб, қатор жиноятлар фош этилиб, қидирувдаги шахслар ушл

Text to speech