24 Март 2024 йил 317

Маҳалла тизими ходимлари кунида фаоллар эътироф этилди

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлади. Улар орасида воҳамиз фаоллари ҳам бор:

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан Мирзаева Гуллола Абдусаломовна - Шаҳрисабз шаҳридаги "Уймовут" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси;

"Содиқ хизматлари учун" медали билан Абрахматов Хусан Қулматович - Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлими "Бешбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги профилактика катта инспектори;

"Шуҳрат" медали билан Худайбердиев Хамза Туйчиевич - Қарши туманидаги "Лаганди" маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Шунингдек, маҳалла фидойиларининг 16 нафари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.

Text to speech