24 Август 2024 йил 255

Маҳалла обод — юрт обод

Халқимиз истиқлолга эришганининг 33 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Оммавий ҳашарда маъмурий бинолар, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларда тозалаш,  ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Умумхалқ хайрия ҳашарида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳа хизматлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хайрия ҳашарида ички ишлар органлари ходимлари бинода тозалаш ишларини амалга ошириб,  атрофидаги манзарали ва мевали  дарахтларга ҳамда гул кўчатларига шакл берилди. Бино атрофи ва ҳовлидаги дарахтлар ҳамда ички йўлаклар атрофи оқланди.

Озодалик, поклик, саранжомлик бор жойда барака бўлади. Қолаверса сариштали жойлар янада кўркам бўлади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашарнинг ўрни муҳим.

Бу борадаги ишлар вилоятнинг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech