Маҳалла "еттилиги" иш самарадорлиги сарҳисоб қилинди
Ҳокимлик мажлислар залида туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги 59 та маҳаллалар "еттилиги" иш фаолияти, 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
Давлат сиёсатини маҳаллагача
тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини кўпайтириш,
тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилинди. Бир қатор
йўналишларда вазифасига совуққонлик билан ёндошган маҳалла масъулларига
белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари берилди.
Йиғилиш давомида 2025 йил учун
устувор вазифалар белгиланиб, маҳалла масъулларига аҳоли даромадларини ошириш
бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, янги тадбиркорлик субъектлари
ташкил қилиш, аҳолини камбағалликдан чиқариш ва ёшлар билан ишлаш лозимлиги
таъкидланди.