2 Июн 2022 йил 740

Лицейда хотин-қизлар йиғилиши

   ИИВ Қашқадарё академик лицейида хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ва улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилигини олдини олиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хидоят Тўраева, ММИ ва КБТХ хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Зарина Кенжаевалар сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини, натижада  жамиятда аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни камайишини таъкидлашди.

    Йиғилишда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятлар оилавий зўравонликларни барвақт аниқлаш ва уларни олдини олиш борасида ҳамкорликдаги ишларни жадаллаштириш ҳамда жиноят содир этишга мойиллар билан якка тартибдаги тарбиявий профилактик ишларни доимий равишда олиб бориш лозимлиги хусусида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар беришди.

Text to speech