25 Июн 2022 йил 267

Лицей ўқувчилари бошқармада

     Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейининг ўқувчилари Қарши шаҳар ИИОФМБда бўлишди. Дастлаб, лицей ўқувчилари билан “Интизом ойлиги” доирасида бошқармада амалга оширилган янгиланиш ва ўзгаришлар хусусида бўлиб ўтган йиғилишда атрофлича маълумотлар берилди. Сўнгра, ташриф доирасида ўқувчилар бошқарма биносида жойлашган ситуацион марказ, Навбатчилик қисми иш фаолияти, Ватанпарварлик бурчаги, кичик кинология маскани, эксперт-криминалистика бўлими, Конвой гуруҳи ходимлари иш жараёнлари ва  хизматда фойдаланиб келинаётган техника ва технологиялари хизмат автомашиналари билан яқиндан танишдилар. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноятларни фош этиш борасида фойдаланиладиган кўргазмали машғулотлар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Якунда лицей кутубхонаси учун китоблар совға қилинди.

Text to speech