29 Декабр 2022 йил
597
Лицейда янги йил тадбири
2022-йил 24-декабрь куни ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Янги йил” тадбири ташкил қилинди. Тадбирни академик лицей директори М.Ч.Дўстёров очиб берди ва йил давомида эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб, яқинлашиб келаётган янг йил билан барчани самимий муборакбод этди.
Академик лицейнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари подполковник И.Фармонов йил давомида ўз хулқи ва билими билан тенгдошлари орасида ўрнак бўлиб келаётган ўқувчиларга ташаккурномалар топширди.
Ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган ўқувчиларга лицей раҳбариятининг совғалари топширилди. Ўқувчилар ўзлари тайёрлаб келган чиқишлари билан барчани мамнун қилишди. Янги йилга бағшланган тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди.