Лицейда амалий ўқув машғулоти
Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармаси Эксперт криминалистика маркази ходимлари Ички ишлар вазирлиги
Қашқадарё академик лицейида “Криминалистика фанининг предмети, тизими ва
вазифалари”, “Криминалистиканинг услуби”, “Жиноятчиликка қарши курашишда криминалистиканинг
методларидан фойдаланиш” мавзуларида амалий ўқув машғулоти ўтказишди.
Иштирокчиларга ҳодиса содир
бўлганда воқеа жойига етиб бориш ва уни ураб олиш, ашёвий-далилларни олиш ҳамда
уларнинг тадқиқотгача сақлаш лозимлиги ва бу ўз ўрнида жиноятларни фош этишдаги
муҳим аҳамият касб этиши ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Ички ишлар органлари тизимидаги
ўқув муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг билим ва маҳоратини ошириш,
касбга бўлган садоқатини юксалтириш мақсадида тез-тез ўқув машғулотлари, соҳага
оид кўргазмали чиқишлар ўтказиб борилмоқда. Белгиланган режа асосида ўтказилган
навбатдаги мазкур амалий ўқув машғулоти ўқувчиларнинг соҳага оид билимларини
мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўқув машғулотида ўқувчилар
мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Якунда иштирокчилар Бошқарма
Эксперт-криминалистика маркази Криминалистик лабораторияси автомашинасидаги
замонавий технология ва асбоб-ускуналар билан яқиндан танишдилар.