ЛИЦЕЙ КАСБ БАЙРАМИ
25 октябр – Ички ишлар органлари куни байрами муносабати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида тадбир бўлиб ўтди. Унда лицей раҳбарияти, фахрий ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирок этишди. Тадбирни лицей директори подполковник Комил Назаров очиб, Ички ишлар вазирининг соҳа фидойиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда ички ишлар органлари ходимларининг халқ осойишталиги, фуқаролар хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасидаги хизматлари эътироф этилиб, ёшлар учун ибрат мактаби эканлиги таъкидланди.
Якунда машаққатли ва шарафли хизматдан фахрийликка чиққан лицейнинг бир гуруҳ ўқитувчилари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.
Байрам дастуридан ўрин олган дилбар тароналар, куй-қўшиқлар, шеърхонлик барчага завқ бағишлади.