18 Июл 2024 йил 733

Электромобиллар рақамлаштирилди

Ҳар бир ишда тартиб-интизом ва хавфсизликка риоя этиш муваффақият калити ҳисобланади. Бу борада туризм соҳасида ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда Шаҳрисабз шаҳар Ободонлаштириш департаменти билан ҳамкорликда Оқсарой мажмуасидаги  “Амир Темур” хиёбони ҳудудида ҳаракатланувчи электромобилларни рақамлаштириш юзасидан тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда ҳайдовчиларга электромобилларни бошқаришда хавфсизлик талабларига риоя этиш, вояга етмаган болаларни техника воситаларини бошқаришига йўл қўймаслик тушунтирилди.

Ўз навбатида электромодилларни рақамлаштириш хорижий туристлар ва маҳаллий сайёҳларнинг бирон-бир нарса буюмлари эътиборсизлик туфайли  қолиб кетганда, рақам орқали тез ва ўз вақтида топилишига хизмат қилади.

Text to speech