4 Январ 2023 йил 996

Кутилмаган келишмовчилик жиноятга йўл очди

Шаҳрисабз туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида содир этилган мудҳиш жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар ишлари агентлиги, нуронийлар ва оқсоқоллар ҳамда тумандаги маҳалллар бешлиги, “Тепарлик” маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жасурбек Атаев жорий йилнинг илк куни содир этилган бу мудҳиш жиноятни юзага келтирган шарт-шароитларни атрофлича муҳокама қилди.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз тумани “Тепар” маҳалласида яшовчи ҳамқишлоқлар очиқ дала майдонига боришиб, шу ерда ўзаро оғзаки тортишиб қолишган. Натижада ўртада баҳслашув юзага келиб, бир-бирини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли эркак аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Эртаси куни жабрланувчи шифохонага олиб борилгач, шифокорлар кўрсатган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Бу фуқароларнинг ўзаро муносабатидан маҳалла бешлиги бехабар дейиш ноўрин. Улар “хонадонбай”, “фуқаробай”  ишларни амалга оширишда бу шахсларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи билан қизиқмаган.    

Тадбирда сўз олганлар маҳалла фаоллари, қариндошлар ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани мудҳиш жиноятни юзага келишига сабаб бўлгани танқид остига олинди. Фуқароларнинг кундалик ташвиши ва маиший муаммолари билан шуғулланиши лозим бўлган маҳалла бешлиги огоҳ ва ҳушёр иш олиб бориб, назоратсиз шахслар турмуш тарзи билан шуғулланганида бу жиноятнинг олди олинарди.

Ҳолат бўйича мутасаддилардан изоҳ сўралиб, ҳар бир маҳалла фаоллари ўз ишини жонлантириши, зиммасидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият олиб бориши, “Тепарлик” маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги зиммасига аниқ манзилли вазифалар юкланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқаро С.Х. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Text to speech