Курсантлар амалиётга киришди
Қарши шаҳар ИИО ФМБда ИИВ Академияси 1-ўқув курси курсантлари билан ўқув-танишув ҳамда 2-ўқув курси курсантлари билан иш ўрганиш амалиётига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ Академияси ўқитувчиси, 1-2-босқич курсантлари, бошқарма ММИ ва КБТХ, “Фахрийлар кенгаши” аъзолари шаҳар-туман ИИБ ходимлари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.
Амалиёт олдидан курсантлар ва уларнинг ота оналари билан учрашув ўтказилиб, уларга хизмат интизоми, касб-одоби ва қонунчилик талабларига риоя этишлари бўйича бир қатор йўриқномалар берилди. Хусусан, курсантларга ички ишлар органларида узоқ йиллар давомида самарали хизмат қилиб келган кекса фахрийлар томонидан ҳам керакли тушунча ва маслаҳатлар берилди.
Жорий йилнинг 26 июнь кунидан 17 июль кунига қадар давом этадиган амалиётда ИИВ Академиясининг Қашқадарё вилояти бўйича 1-ўқув курсининг 53 нафар ҳамда 2-ўқув курсининг 42 нафар курсантлари “Иш ўрганувчи” сифатида ички ишлар органларининг малакали ходимларига бириктирилди.
Курсантлар амалиёт давомида бириктирилган шаҳар ва туман ички ишлар органларида хизмат қилаётган малакали ходимлари мураббийлигида назарий билимларини амалиётга табиқ этиб, зарурий кўникмаларни ўрганишади.